• 11 773 сўм
    -35.81
  • 13 225 сўм
    -179.57
  • 141 сўм
    -1.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 773 сўм
    -35.81
  • 13 225 сўм
    -179.57
  • 141 сўм
    -1.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 11:19

Наманганда 51,5 млн сўмлик қалбаки пуллар аниқланди

Наманган шаҳрида 20 минг, 50 минг, 100 минг ва 200 минг сўмлик қалбаки банкнотларни тайёрлаш ва сотиш билан боғлиқ ҳолат фош этилди.

73
0
uznews.uz

Давлат хавфсизлик хизматининг Жиззах ва Наманган вилоятлари бўйича бошқармалари ҳамда Божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Поп туманида яшовчи 1989 йилда туғилган ва Избоскан туманида яшовчи 1999 йилда туғилган икки нафар шахс ушланган.

Улар жами 37,4 млн сўмлик қалбаки пулларни шартли харидорга 7,5 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Шахсий тинтув ва «Ласетти» автомашинаси салонини текшириш жараёнида яна 6,4 млн сўмлик қалбаки пуллар аниқланган.

Тезкор тадбир давомида гумонланувчилардан бирининг хонадони кўздан кечирилганда, 7,7 млн сўмлик қалбаки пуллар, турли номиналдаги купюралар тасвири туширилган 145 дона оқ қоғоз, компьютер, рангли принтер ва бошқа ашёлар ҳам олинган.

Ҳолат юзасидан икки шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов доирасида уларнинг жиноий алоқаларини аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

73
0

Изоҳ