• 11 821 сўм
    14.21
  • 13 419 сўм
    -11.03
  • 140 сўм
    0.58
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 821 сўм
    14.21
  • 13 419 сўм
    -11.03
  • 140 сўм
    0.58
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 10:25

Ўзбекистонда газли ичимликлардаги шакар миқдорини кўрсатиш мажбурий бўлиши мумкин

Ўзбекистонда алкоголсиз ичимликлар қадоғидаги шакар миқдорига қараб махсус огоҳлантирувчи ёзувларни жойлаштириш таклиф этилмоқда. Шакар миқдори 100 миллилитрда 11 грамм ва ундан юқори бўлган ичимликларга уларни тез-тез истеъмол қилиш соғлиқ учун зарарли экани ҳақида огоҳлантириш киритилиши мумкин.

35
0
uznews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги алкоголсиз ичимликларни маркировкалаш, ҳисобга олиш ва таркибида юқори миқдорда шакар бўлган маҳсулотларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқди.

Лойиҳага кўра, 2027 йил 1 январдан Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган алкоголсиз ичимликлар қадоғида 100 миллилитр маҳсулот таркибидаги шакар миқдорига қараб мажбурий огоҳлантирувчи ёзувлар жорий этилиши таклиф қилинмоқда.

Унга кўра:

  • 5–8 грамм шакар — «Шакар миқдори ўртача»;
  • 8–11 грамм — «Шакар миқдори юқори»;
  • 11 грамм ва ундан юқори — «Шакар миқдори жуда юқори — тез-тез истеъмол қилиш соғлиқ учун зарарли».

Огоҳлантирувчи ёзувлар маҳсулот қадоғининг олд қисмида жойлаштирилиши ва унинг умумий майдонининг камида 15 фоизини эгаллаши керак бўлади. Ёзувлар контраст рангда ва биринчи қарашда яққол кўринадиган бўлиши белгиланмоқда.

Шунингдек, маҳсулот қадоғида QR-код жойлаштирилиб, у орқали ичимликнинг таркиби, калорияси ва тавсия этиладиган кунлик истеъмол меъёри ҳақида маълумот олиш имконияти яратилади.

Лойиҳада 2027 йил 1 мартга қадар алкоголсиз ичимликлардаги шакар миқдорини лабораторияда аниқлашнинг ягона методикасини тасдиқлаш, 1 сентябрга қадар эса аккредитациядан ўтган лабораторияларда шакар миқдорини аниқлаш тизимини йўлга қўйиш таклиф қилинган.

Бундан ташқари, шакар миқдори белгиланган кўрсаткичлардан юқори бўлган алкоголсиз ичимликлар реестрини юритиш ва уни ҳар чоракда эълон қилиб бориш режалаштирилмоқда.

2027 йил 1 декабрга қадар таркибида шакар миқдори юқори бўлган ичимликларни мониторинг қилиш учун ягона рақамли платформа ишлаб чиқилиши таклиф этилмоқда. Унда маҳсулотнинг 100 миллилитридаги шакар ёки углевод миқдори, фойдаланилган ширинлаштирувчилар тури ҳамда лаборатория текширувлари натижалари акс эттирилади.

Импорт қилинадиган алкоголсиз ичимликлар учун эса 2028 йил 1 январга қадар шакар миқдорини электрон декларация қилиш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Янги талабларга мос келмайдиган маркировкага эга маҳсулотларни Ўзбекистонга олиб киришга рухсат берилмаслиги таклиф қилинган.

Шунингдек, 2027 йил 1 январдан таълим муассасаларида белгиланган талабларга жавоб бермайдиган алкоголсиз ичимликларни сотишни босқичма-босқич чеклаш таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари, таркибида шакар миқдори юқори бўлган ичимликлар бўйича назорат харидлари ўтказилиши ва аниқланган қоидабузарликлар ҳақида маълумотлар очиқланиши режалаштирилган.

Қайд этиш керакки, ҳозирча бу қарор лойиҳаси бўлиб, ундаги таклифлар якуний тасдиқланган талаблар эмас.

35
0

Изоҳ