• 11 821 сўм
    14.21
  • 13 419 сўм
    -11.03
  • 140 сўм
    0.58
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 821 сўм
    14.21
  • 13 419 сўм
    -11.03
  • 140 сўм
    0.58
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 11:51

Ўзбекистонда фуқаролар пенсия ёшига бир йил қолганда огоҳлантирилади

Ўзбекистонда фуқаролар пенсия ёшига етишига бир йил қолганда бу ҳақда олдиндан хабардор қилинади. Шунингдек, фуқаролар тайинланадиган пенсия миқдорини олдиндан аниқлаш ва пенсия тайинлашда ҳисобга олинадиган меҳнат стажи ҳақида маълумот олиш имкониятига эга бўлади.

32
0
uznews.uz

Бу Президентнинг «Давлат пенсия таъминоти соҳасида замонавий хизматларни жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан белгиланди.

Ҳужжатга кўра, 2027 йил 1 январдан «Менинг пенсиям» онлайн хизмати орқали фуқароларга тайинланиши мумкин бўлган пенсия миқдорини аниқлаш имконияти яратилади.

Шунингдек, ушбу хизмат орқали пенсия ҳисоб-китобида меҳнат стажи сифатида инобатга олинадиган даврлар ҳақида маълумот олиш мумкин бўлади. Булар қаторига меҳнат фаолияти, олий таълим муассасаларида кундузги шаклда ўқиш ва ҳарбий хизмат даврлари киради.

Фуқаролар электрон хизмат орқали давлат архивларига ҳам сўров юбориб, иш ҳақи ва меҳнат стажи ҳақидаги маълумотларни олишлари мумкин бўлади.

Янги имкониятлардан яна бири — пенсия ёшига етишига бир йил қолган фуқароларни олдиндан хабардор қилиш тизимининг жорий этилишидир.

Бундан ташқари, 2027 йил 1 январдан Пенсия жамғармаси фуқаролардан ҳужжат ва маълумотларни қоғоз шаклида қабул қилишни тўхтатади.

Қайд этилишича, 20

32
0

Изоҳ