• 11 825 сўм
    -5.47
  • 13 483 сўм
    32.8
  • 140 сўм
    1.07
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 825 сўм
    -5.47
  • 13 483 сўм
    32.8
  • 140 сўм
    1.07
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 14:34

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг жиноятчилик бўйича конгрессини қабул қилади — Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтаётган конгрессда Ўзбекистон учун муҳим қарор қабул қилинганини маълум қилди. Унга кўра, навбатдаги анжуман 2031 йилда мамлакатимизда ўтказилади.

91
0
t.me/SShMirziyoyeva

Унинг сўзларига кўра, бу ҳақда қарор Абу-Дабида ўтаётган 15-БМТ конгресси доирасида қўллаб-қувватланган. Конгресс 26 сентябрдан 1 октябргача давом этади ва унда 97 дан ортиқ мамлакатдан қарийб 5 минг вакил иштирок этмоқда.

Анжуманда трансмиллий жиноятчилик, терроризм, наркотрафик, коррупция ва экологик ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, шунингдек, болаларни ҳимоя қилиш ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Моника Жума билан учрашганини ҳам маълум қилди. Унинг қайд этишича, Ўзбекистон мазкур тузилма билан ҳамкорлик қилиб, қатор қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда.

«Мазкур конгресс Ўзбекистон учун алоҳида аҳамият касб этди. Барча иштирокчи давлатлар навбатдаги конгрессни мамлакатимизда ўтказиш бўйича Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлади ва бу якуний декларацияда ўз тасдиғини топди», — деб ёзди Саида Мирзиёева.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистонда 2031 йилда бўлиб ўтадиган конгрессга тайёргарлик учун беш йиллик давр мавжуд.

 

91
0

Изоҳ