• 11 814 сўм
    11.86
  • 13 482 сўм
    -45.48
  • 140 сўм
    0.06
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 814 сўм
    11.86
  • 13 482 сўм
    -45.48
  • 140 сўм
    0.06
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 13:39

Андижонда Қирғизистон чегарасида янги «Кесканёр» постини очиш режалаштирилмоқда

Янги чегара пости амалдаги «Дўстлик» постига нисбатан икки баробар катта бўлади. Унинг ишга туширилиши юк ташиш ҳажмини 2–3 баробар ошириши кутилмоқда.

69
0
uznews.uz

Президент Андижон вилоятини ривожлантиришга бағишланган йиғилишда Қирғизистон билан «Кесканёр» чегара пости очилиши бўйича келишувга эришилганини маълум қилди.

Ушбу пост лойиҳасини уч ой ичида ишлаб чиқиш ва қурилишни бошлаш вазифаси қўйилди. Янги инфратузилма юкларни етказиб бериш муддатини бир ҳафтага қисқартириши кутилмоқда.

Шунингдек, Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўли орқали юк ташиш ҳажмини йилига 15 млн тоннага, яъни 10 баробарга ошириш имконияти пайдо бўлиши қайд этилди.

Шу мақсадда Қўрғонтепа тумани ва Хонаобод ҳудудида 300 гектар майдонда қиймати 600 млн доллар бўлган логистика мажмуасини барпо этиш лойиҳасини йил якунига қадар бошлаш топширилди.

Бундан ташқари, янги транспорт оқими ҳисобга олиниб, Хонаобод — Андижон йўналишидаги 78 кмлик пуллик автомобиль йўлини лойиҳалаш бошланади. Келаси йил Тошкент — Андижон пуллик автомобиль йўлини қуриш бўйича амалий ишлар ҳам бошланиши белгиланди. 

69
0

Изоҳ