• 11 802 сўм
    -7.63
  • 13 528 сўм
    -41.81
  • 140 сўм
    -0.81
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 802 сўм
    -7.63
  • 13 528 сўм
    -41.81
  • 140 сўм
    -0.81
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 10:28

Сурхондарёда келинига жинсий алоқа қилишни таклиф қилган қайнота 3 суткага қамалди

Суд унга маъмурий қамоқ жазосини тайинлади. Ҳужжатда эркакнинг келинига номақбул гаплар айтгани ва унга тегингани қайд этилган.

160
0
uznews.uz

2026 йил 22 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман судида маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш кўриб чиқилди. Суд қарорига кўра, эркак 2026 йил 21 апрель куни Олтинсой туманидаги «Халқобод» маҳалласида жойлашган уйда келинига нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган.

Қарорда келтирилишича, у келинига унинг ташқи кўриниши ёқишини, у билан жинсий алоқа қилиш нияти борлигини айтган, шунингдек, уни ўпишга уринган ва қўли ҳамда кўкрак соҳасига теккан.

Жабрланувчининг сўзларига кўра, бу ҳолат бир неча марта содир бўлган. У воқеани видео тасвирга олгани ва аввал оиласи бузилмаслигини ўйлаб ички ишлар органларига мурожаат қилмаганини билдирган.

Суд иш бўйича жабрланувчи ва гувоҳнинг кўрсатмалари, видеоёзувлар, ариза, тушунтириш хатлари ҳамда бошқа далилларни ўрганиб, эркакнинг айбини исботланган деб топган.

Натижада у Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 411-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилиб, 3 суткага маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Шунингдек, маъмурий қамоқда сақланган ҳар бир куни учун 66 минг сўмдан, жами 198 минг сўм ундирилиши белгиланган. Қарордан норози тарафлар белгиланган тартибда апелляция шикояти бериши мумкин.

160
0

Изоҳ