Ipak Yuli Bank маҳалла ва банк ўртасидаги алоқани янада яқинлаштириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва аҳолига банк хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган «Маҳалла Банкири» лойиҳасини амалга оширмоқда.
Айни пайтда лойиҳа 115 та маҳаллани қамраб олган бўлиб, 61 нафар маҳалла банкири ҳамда 115 нафар ёрдамчи-агент фаолият юритмоқда. 2026 йил бошидан 18 сентябрга қадар лойиҳа доирасида жами 577,3 млрд сўм миқдорида молиялаштириш амалга оширилиб, 776 та микролойиҳа ҳаётга татбиқ этилди.
Хусусан, ёрдамчи-агентлар аҳолига банк хизматларидан фойдаланишда ёрдам бермоқда. Август ойига қадар 6 816 нафар фуқарога банк картаси, 471 та тадбиркорлик субъектига эса ҳисобварақ очилиб, уларнинг банк хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилди.
Шунингдек, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш йўналишида банк нафақат молиявий имкониятлар, балки билим ва амалий кўникмаларни ҳам тақдим этмоқда. Шу йўналишда, Ipak Yuli Bank ва Visa ҳамкорлигида She’s Next дастури амалга оширилди. Дастур давомида иштирокчилар таълим олиб, бизнес-режаларини ишлаб чиқиш ва экспертларга тақдим этиш имконига эга бўлишди. Лойиҳада жами 5 511 нафар иштирокчи қатнашиб, улардан 466 нафари тест синовидан ўтди ва 41 та бизнес-режа тақдим этилди. She’s Next аёлларга бизнес ғояларини ривожлантириш, билим ва амалий кўникмаларини ошириш имконини берди.
Банкнинг тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фаолияти турли соҳаларни қамраб олган бўлиб, бу борада ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳалар ҳам қўллаб-қувватланмоқда. Шундай лойиҳалардан бири 1997 йилда фаолиятини бошлаган VITECH маиший техника компанияси бўлиб, у ўз фаолиятини ривожлантириш мақсадида Ipak Yuli Bank томонидан кредит олган.
«Ipak Yuli Bank дан 1,5 млн доллар миқдорида кредит олганимиздан сўнг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада ошди ва қўшни давлатларга экспортни ҳам йўлга қўйдик. Корхонамизда 300 га яқин иш ўрни яратилган. Кейинги мақсадимиз — Европа бозорига кириб бориш», – дея таъкидлади VITECH компаниясининг бош иқтисодчиси Элёр Бабаев.
Бундан ташқари, Ipak Yuli Bank Марказий банк ташаббуси билан йўлга қўйилган «Банкда нима гап?» лойиҳасига қўшилди. Мазкур лойиҳа банк мижозлари дуч келаётган муаммо, савол ва таклифларни очиқ муҳокама қилиш, уларни тегишли банкларга йўналтириш ҳамда расмий жавоб олишга қаратилган медиа-community ҳисобланади.
«Банкда нима гап?» лойиҳаси орқали мижозлар карта, тўловлар, мобиль илова ёки бошқа банк хизматлари билан боғлиқ муаммоларни юборишлари мумкин. Лойиҳа орқали мижозларнинг фикри ва муаммолари тегишли банкларга етказилиб, аниқланган муаммоларни ҳал қилиш ҳамда банк хизматларини янада қулай, тушунарли ва сифатли қилишга эътибор қаратилади.
Телефон: +998 78 140 69 00
Сайт: ipakyulibank.uz
Instagram: @ipakyulibank
Telegram: t.me/ipakyulibankuz
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ