• 11 814 сўм
    11.86
  • 13 482 сўм
    -45.48
  • 140 сўм
    0.06
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 814 сўм
    11.86
  • 13 482 сўм
    -45.48
  • 140 сўм
    0.06
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 16:02

Конституциявий суд: шахсни суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмас

Ўзбекистонда чегара тартибини бузган шахсларни уч суткагача, айрим ҳолларда эса прокурор санкцияси билан ўн суткагача ушлаб туриш имконини берувчи норма Конституцияга зид деб топилди.

101
0
t.me/rasmiyaxborot

Бу масала Конституциявий суднинг 2026 йил 22 сентябрдаги мажлисида Омбудсман мурожаати асосида кўриб чиқилди. Унда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 288-моддаси иккинчи қисми Конституциянинг 27-моддасига мувофиқлиги муҳокама қилинди.

Амалдаги тартибга кўра, давлат чегараси ёки чегарадан ўтиш пунктларидаги қоидаларни бузган шахслар уч суткагача ушлаб турилиши мумкин эди. Шахсни тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган тақдирда эса прокурор санкцияси билан ушлаб туриш муддати ўн суткагача узайтирилиши мумкин бўлган.

Конституциянинг 27-моддасига кўра, шахс суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб турилиши мумкин эмас.

Конституциявий суд бундай муддатни узайтириш учун суд қарорини олиш механизми назарда тутилмаганини қайд этиб, мазкур нормани Конституцияга номувофиқ деб топди.

Қарорда прокурорни хабардор қилиш ёки унинг санкцияси суд қарорининг ўрнини боса олмаслиги ҳам таъкидланди.

101
0

Изоҳ