• 11 802 сўм
    -7.63
  • 13 528 сўм
    -41.81
  • 140 сўм
    -0.81
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 802 сўм
    -7.63
  • 13 528 сўм
    -41.81
  • 140 сўм
    -0.81
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 11:20

Шавкат Мирзиёев Андижонга ташрифини Андижон халқаро аэропорти кўздан кечиришдан бошлади

Андижон аэропортида янги терминал йўловчилар оқимини беш баробар оширади.

89
0
prezident.uz

Аэропортда 1,1 триллион сўмлик реконструкция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Янги терминал ишга тушгач, аэропорт соатига 1 минг нафаргача йўловчига хизмат кўрсатиши мумкин бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи доирасида Андижон халқаро аэропортида амалга оширилаётган реконструкция ишлари кўздан кечирилди.

Аэропорт 1978 йилда ишга туширилган, 2013 йилда унга халқаро мақом берилган. Умумий майдони 243,4 гектар бўлган объектда 100 нафар ходим меҳнат қилади.

Аэродром мажмуасини реконструкция қилиш лойиҳасининг умумий қиймати 1,1 триллион сўмни ташкил этади. Лойиҳанинг биринчи босқичида учиш-қўниш йўлаги 3,3 километрга узайтирилиб, кенглиги 60 метр бўлган янги 4E тоифали йўлак барпо этилди. Шунингдек, 10 та ҳаво кемаси учун тўхташ жойлари ва руллаш йўлаклари қурилди.

Учиш-қўниш йўлагига 50 йилгача хизмат қилишга мўлжалланган цемент-бетон қопламаси ётқизилган. Германиянинг юқори аниқликдаги ёритиш-сигнал тизими ўрнатилган. Бу аэропортга тунги вақтда ва қуюқ туман шароитида ҳам ҳаво кемаларини қабул қилиш имконини беради. Кўриш масофаси 300 метргача қисқарганда ҳам самолётлар қўна олади.

Реконструкциянинг иккинчи босқичи доирасида умумий майдони 19 минг 685 квадрат метр бўлган икки қаватли замонавий терминал қурилмоқда.

Аввал аэропорт соатига 200 нафар йўловчига хизмат кўрсатган бўлса, янги терминал ишга тушгач, бу кўрсаткич беш баробар ошади. Шунингдек, аэропорт ҳудудида юқори тезликдаги Wi-Fi тармоғи ва ақлли хизматлар жорий этилади.

Давлат раҳбарига аэропортни ривожлантириш концепцияси тақдим этилди. Президент терминал биносини белгиланган муддатда ва сифатли қуриб битказиш бўйича масъулларга топшириқлар берди.

Ҳозирда Андижон халқаро аэропорти орқали маҳаллий ва халқаро йўналишларда еттита авиакомпаниянинг мунтазам қатновлари амалга оширилмоқда.

Келгусида йиллик авиарейслар сонини 808 тадан 2 минг 500 тагача, йўловчиларга хизмат кўрсатиш имкониятини эса йилига 3,5 миллион нафарга етказиш режалаштирилган.

Қайд этилишича, аэропортни модернизация қилиш Андижон вилоятининг транспорт, иқтисодий ва сайёҳлик салоҳиятини оширишга хизмат қилади. Шунингдек, аэропорт атрофида замонавий сервис объектларини ривожлантириш ва хизматлар сифатини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

89
0

Изоҳ