• 11 810 сўм
    -29.77
  • 13 569 сўм
    0.13
  • 141 сўм
    0.26
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 810 сўм
    -29.77
  • 13 569 сўм
    0.13
  • 141 сўм
    0.26
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 18:02

Ўзбекистонда иш жойида тазйиқ ва зўравонлик ҳақида шикоят қилиш портали ишга туширилади

1 декабрга қадар давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва таъқиб ҳолатлари ҳақида онлайн шикоят қилишлари мумкин бўлган портал ишга туширилади.

90
0
uznews.uz

Президент қарорига кўра, хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш дастури босқичма-босқич жорий этилади. У давлат органлари ва ташкилотлари, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, мулкчилик шаклидан қатъи назар бошқа корхона ва ташкилотларни қамраб олади.

1 декабрга қадар давлат органлари ва ташкилотлари учун «Хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳити» ахборот портали ишга туширилади.

Портал орқали ходимлар иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича онлайн мурожаат юбориши мумкин бўлади. Агар мурожаат портал билан ишлаш учун масъул ходим, унинг бевосита раҳбари ёки ташкилот мансабдор шахсига тааллуқли бўлса, у автоматик равишда юқори турувчи органга юборилади.

Порталда мурожаатларни текшириш, далилларни тўплаш, хулосалар тайёрлаш ва текширув натижаларини сақлаш имконияти ҳам бўлади. Маълумотларни ўчиришга йўл қўйилмайди.

Мурожаатда маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят аломатлари аниқланса, материаллар ваколатли органларга юборилади.

Агентлик мониторинг натижалари асосида аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш бўйича давлат органлари ва ташкилотларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади.

90
0

Изоҳ