• 11 810 сўм
    -29.77
  • 13 569 сўм
    0.13
  • 141 сўм
    0.26
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 810 сўм
    -29.77
  • 13 569 сўм
    0.13
  • 141 сўм
    0.26
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 14:47

ХДП жамоат транспорти тарифларини оширишда аҳоли даромадларини ҳисобга олишни сўради

Ўзбекистон Халқ демократик партияси жамоат транспорти тарифларини қайта кўриб чиқишда аҳоли даромадлари ва оилалар харажатларини инобатга олиш зарурлигини таъкидлади. Партия депутатлари мактаб ўқувчилари учун имтиёзли йўл ҳақини жорий этишни ҳам таклиф қилди.

41
0
uznews.uz

Аввалроқ Тошкентда ўқувчиларни ташиш учун School Bus тизимини жорий этиш эҳтиёжи ўрганилаётгани хабар қилинган эди. Дастлабки сўров натижаларига кўра, иштирокчиларнинг 73,5 фоизи бундай хизматдан фойдаланиш истагини билдирган.

Шунингдек, пойтахтда жамоат транспортида амалдаги тарифларни қайта кўриб чиқиш масаласи муҳокама қилинмоқда. Лойиҳага кўра, 1 октябрдан электрон тўловда йўл ҳақини 1700 сўмдан 2500 сўмга ошириш таклиф этилган.

ХДПУ ушбу ташаббусларга кам таъминланган ва кўп фарзандли оилалар манфаатлари нуқтаи назаридан муносабат билдирди.

Партияга кўра, жамоат транспорти тарифларини белгилашда ташувчилар харажатлари билан бир қаторда аҳоли даромадлари, оилавий харажатлар, ўқувчи ва талабаларнинг кундалик қатновлари ҳамда кам таъминланган ва кўп фарзандли оилаларнинг молиявий имкониятлари ҳисобга олиниши керак.

Депутатлар мактаб ўқувчилари учун алоҳида имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилмоқда. Партия бу ташаббус унинг сайловолди дастурида белгиланганини қайд этди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кўп фарзандли оилалар фарзандлари учун қўшимча қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Шу билан бирга, ХДПУ School Bus тизимини жорий этишни қўллаб-қувватлаган, аммо ушбу хизмат ота-оналар учун қўшимча молиявий юкка айланмаслиги кераклигини таъкидлаган.

Партия жамоат транспорти тарифларини ўзгартиришнинг ижтимоий оқибатларини баҳолаш, ўқувчилар учун самарали имтиёзли тарифлар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш механизмларини ишлаб чиқиш зарурлигини билдирган.

41
0

Изоҳ