Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълумотига кўра, 21 сентябрь куни соат 15:48 да Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон автоном вилоятида зилзила содир бўлган.
Зилзиланинг магнитудаси 4,9, ўчоғи 160 км чуқурликда жойлашган. Эпицентрдан Тошкентгача бўлган масофа жануби-шарқ йўналишида 448 кмни ташкил этган.
Ўзбекистон ҳудудида ер силкинишлари қуйидаги кучда сезилган:
- Сўх тумани — 2 балл, 240 км;
- Қувасой шаҳри — 2 балл, 255 км;
- Фарғона тумани — 2 балл, 257 км.
Изоҳ