• 11 775 сўм
    9.71
  • 13 588 сўм
    1.8
  • 139 сўм
    -0.18
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 775 сўм
    9.71
  • 13 588 сўм
    1.8
  • 139 сўм
    -0.18
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 18:34

“Салар” канали бўйида янги дам олиш маскани ташкил этилади — фото

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги “Салар” канали бўйи ободонлаштирилиб, замонавий дам олиш масканига айлантирилади.

128
0
Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги

Қарийб 1,5 километр узунликдаги ҳудуд Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги биноси олдидан бошланиб, Марказий истироҳат боғигача давом этади.

Лойиҳа доирасида мавжуд дарахтлар ва яшил ҳудудлар сақлаб қолиниб, тартибга келтирилади. Канал бўйидаги бинолар хатловдан ўтказилиб, ноқонуний эгалланган ҳудудлар тартибга солинади.

Шунингдек, ҳудудда пиёдалар ва велойўлаклар, ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус йўлаклар, ўриндиқ ва айвончалар, болалар ҳамда воркаут майдончалари ташкил этилади.

Мирзакалон Исмоилий маҳалласидаги 1А, 2, 3, 5 ва 7-сонли кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватларидан самарали фойдаланилиб, тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилади. Бу орқали янги иш ўринлари яратилади.

128
0

Изоҳ