• 11 765 сўм
    -0.55
  • 13 586 сўм
    -52.41
  • 139 сўм
    -0.36
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 765 сўм
    -0.55
  • 13 586 сўм
    -52.41
  • 139 сўм
    -0.36
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 16:25

Пенсия тайинлаш учун минимал иш стажини 7 йилдан 15 йилга ошириш таклиф қилинди

Шу билан бирга, пенсияни ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақи даврини амалдаги 5 йилдан 20 йилгача босқичма-босқич ошириш режалаштирилмоқда.

92
0
uznews.uz

Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги пенсияларни ҳисоблаш тартиби ҳамда минимал меҳнат стажига қўйиладиган талабларни ўзгартиришни таклиф қилмоқда. Тегишли лойиҳа жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган.

Хусусан, пенсияларни ҳисоблашда адолат тамойилларини кучайтириш орқали узоқ муддатли расмий бандликни рағбатлантириш режалаштирилмоқда.

Шундай қилиб, 2027 йил 1 январдан пенсияни ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақи даври, ҳозирда 5 йиллик меҳнат фаолиятини ташкил этса, ҳар йили бир йилга ошириб борилади ва 20 йилга етказилади.

Бунда пенсия тайинлаш учун ўртача иш ҳақини аниқлашда фуқаронинг энг паст даромадли 10 фоизлик даври ҳисоб-китобдан чиқариб ташланади.

Ёшга доир пенсия тайинлаш учун зарур бўлган минимал меҳнат стажи, ҳозирда камида 7 йилни ташкил этади, босқичма-босқич ҳар йили бир йилга оширилиб, 2034 йилга келиб 15 йилга етказилади.

Бунда зарур минимал меҳнат стажига эга бўлмаган фуқароларнинг умумий белгиланган пенсия ёшига етганидан 5 йил ўтиб ёшга доир нафақа олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.

Юқори даромаддан ижтимоий солиқ тўлайдиган ва пенсия ёшига етганидан кейин ҳам ишлашни давом эттираётган фуқароларни қўшимча рағбатлантириш мақсадида, 2028 йил 1 апрелдан пенсияни биринчи марта тайинлашда уни ҳисоблаш учун инобатга олинадиган иш ҳақининг юқори чегарасини ошириш таклиф этилмоқда:

  • пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 бараваридан 13 бараварига;
  • пенсияга 6 ой кечроқ чиққан тақдирда — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 14 бараварига;
  • пенсияга 12 ой кечроқ чиққан тақдирда — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 15 бараварига.

Лойиҳа муҳокамаси 30 сентябргача давом этади.

92
0

Изоҳ