Янги ёндашувда тўлов миқдорини боланинг ёшига қараб шакллантириладиган истеъмол савати асосида ҳисоблаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилноза Каттаханова маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, сўнгги вақтларда айрим ота-оналар ҳақиқий даромадини яшириш ёки атайлаб кам маошли ишга расмийлашиш орқали алимент миқдорини камайтиришга уринмоқда.
Шу муносабат билан ҳар бир ёш тоифаси учун минимал истеъмол тўпламини белгилаш ва алимент миқдорини ота ёки онанинг иш ҳақидан эмас, балки боланинг зарур эҳтиёжларидан келиб чиқиб ҳисоблаш таклиф этилмоқда.
Шунингдек, алимент ундириш билан боғлиқ айрим вазифаларни Мажбурий ижро бюросидан хусусий секторга ўтказиш имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда.
Изоҳ