11 сентябрь куни соат 08:30 ларда Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги Бобур МФЙ ҳудудидан ўтган М-39 «Тошкент–Термиз» автомобиль йўлининг 986-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ хабар берди.
1982 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги «YUTONG» русумли йўловчи ташувчи автобус белгиланган жойдан қайрилиб ҳаракатланаётган вақтда Самарқанд–Тошкент йўналишида келаётган, 1983 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги «SHACMAN» русумли юк машинаси билан тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. Автобусда бўлган айрим йўловчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Изоҳ