• 11 798 сўм
    -15.29
  • 13 740 сўм
    20
  • 138 сўм
    1.29
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 798 сўм
    -15.29
  • 13 740 сўм
    20
  • 138 сўм
    1.29
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Ҳодисалар Бугун, 18:30

Чирчиқда комбайн ортилган юк машина тиркамаси хонадонни бузиб кириб кетди — видео

Юк машина ҳаракатланаётган вақтда унинг тиркамаси ажралиб кетган. Оқибатда комбайн ортилган тиркама хонадон деворига урилиб, уни бузиб юборган.

67
0
Видеодан кадр

Бугун соат тахминан 16:00 да Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги Садриддин Айний кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, 1977 йилда туғилган ҳайдовчи Howo русумли юк автомобилини бошқариб кетаётган вақтида унга уланган ярим тиркама техник сабабларга кўра ажралиб кетган.

Шундан сўнг ярим тиркама йўл четида жойлашган хонадонга бориб урилган. Ҳодиса оқибатида фуқароларнинг соғлиғига зарар етмаган.

Ҳодиса сабабли автомобиль йўлида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланган ва айланма йўллар орқали ҳаракат ташкил этилган.

Айни вақтда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан ҳодиса оқибатлари бартараф этилган ва автомобиллар ҳаракати тўлиқ тикланган.

Хонадонга етказилган зарар қонунчиликда белгиланган тартибда қопланиши маълум қилинди.

Ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

67
0

Изоҳ