Суд ҳукмига кўра, Э.С. ва Д.Т. олдиндан тил бириктириб, иқтисодий иш бўйича кассация шикоятини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига шартли «А» исмли шахсдан 8 минг доллар талаб қилган. Улар пул берилмаётгани сабабли суд муҳокамаси бир неча бор кечиктирилгани билан боғлиқ ҳолатдан фойдаланган.
Иш материалларига кўра, Д.Т. 2026 йил 6 апрель куни 2 минг доллар, 13 апрель куни эса яна 5500 доллар олган. Шу тариқа жами 7500 доллар олинган. Тезкор тадбир давомида пулларнинг 3600 доллари Э.С.дан, 3900 доллари эса Д.Т.дан ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Суд Э.С.ни Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топди. Унга 6 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, у 3 йил муддатга мансабдорлик лавозимларида, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.
Д.Т. эса Жиноят кодексининг 28, 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан айбли деб топилиб, 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. У ҳам 3 йил муддатга мансабдорлик лавозимларида, банк тизими ҳамда давлат иштирокидаги корхона, муассаса ва ташкилотларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилди.
Изоҳ