«O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi» АЖ маълум қилишича, шу санадан №730/729 Тошкент — Андижон — Тошкент йўналишида замонавий CRRC Dalian тезюрар электропоезди ҳаракатланади. Аввал ушбу йўналишдаги қатнов синов тариқасида амалга оширилган.
№730 Тошкент — Андижон поезди Тошкентдан 09:20 да жўнайди ва Андижонга 13:35 да етиб боради.
Қайтиш йўналишидаги №729 Андижон — Тошкент поезди 15:38 да йўлга чиқиб, пойтахтга 19:53 да етиб келади.
Поезд Ангрен, Поп, Қўқон ва Марғилон бекатларида ҳам тўхтайди.
Электропоезд тўртта эконом класс вагонидан иборат бўлиб, биринчи, иккинчи ва тўртинчи вагонларнинг ҳар бирида 95 тадан, учинчи вагонда эса 72 та ўрин мавжуд.
Шунингдек, 10 сентябрдан йўловчи поездларининг амалдаги жадвалига ҳам ўзгартишлар киритилади.
Изоҳ