Қонун лойиҳаси билан судьялик лавозимига номзодларга қўйиладиган айрим талабларни қайта кўриб чиқиш таклиф этилмоқда. Хусусан, судьялар ва халқ маслаҳатчилари учун ёш цензини 35 ёшдан 30 ёшга тушириш кўзда тутилган.
Шунингдек, судьяни дастлаб беш йил муддатга, кейин эса муддатсиз даврга тайинлаш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Судья, суд раиси ва раис ўринбосари лавозимларига қўйиладиган талаблар ҳам кучайтирилиши режалаштирилган.
Лойиҳада судьялар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган нормалар ҳам акс эттирилмоқда.
Бундан ташқари, миллий қонунчиликка «истеъфодаги судья» институтини жорий этиш таклиф этилмоқда. Унга бошқа ҳуқуқлар қаторида профессионал медиаторлик фаолияти билан шуғулланиш имконияти берилиши мумкин.
Қонун лойиҳасида Олий суд ва қуйи судлар аппаратлари фаолиятини янада самарали ташкил этишга қаратилган қатор нормалар ҳам назарда тутилган.
Изоҳ