• 11 789 сўм
    4.03
  • 13 703 сўм
    7.04
  • 136 сўм
    0.35
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 789 сўм
    4.03
  • 13 703 сўм
    7.04
  • 136 сўм
    0.35
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 21:53

Ўзбекистон Global Peace Index рейтингида Марказий Осиёнинг энг тинч мамлакати деб топилди

Ўзбекистон Global Peace Index 2026 рейтингида бир йил ичида 30 поғона юқорилаб, дунёдаги 163 давлат орасида 37-ўринни эгаллади. Рейтингда биринчи ўринни Исландия, охирги ўринни эса Россия эгаллаган.

34
0
uznews.uz

Institute for Economics & Peace (IEP) томонидан эълон қилинган Global Peace Index 2026 натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг умумий кўрсаткичи 1,726 баллни ташкил этган. Бир йил аввал мамлакат рейтингда 67-ўринда эди.

Шу тариқа Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори натижани қайд этди. Рейтингда Қозоғистон 44-ўрин, Тожикистон 47-ўрин, Қирғизистон 61-ўрин, Туркманистон эса 66-ўринни эгаллаган.

Global Peace Index 2026 рейтингида энг тинч давлатлар қаторида Исландия, Янги Зеландия ва Швейцария биринчи учликдан жой олган. Кейинги ўринларда Словения ва Ирландия қайд этилган.

Рейтингнинг қуйи қисмида эса Россия — 163-ўрин, Судан — 162-ўрин ва Конго Демократик Республикаси — 161-ўринда. Украина 160-, Исроил 159-, Жанубий Судан 158-, Афғонистон 157-ўринни эгаллаган.

Global Peace Index мамлакатлардаги тинчлик ва барқарорлик даражасини 23 та кўрсаткич асосида баҳолайди. Улар жамиятдаги хавфсизлик ва тартиб, ички ва халқаро низолар ҳамда милитаризация даражасини қамраб олади.

34
0

Изоҳ