• 11 789 сўм
    4.03
  • 13 703 сўм
    7.04
  • 136 сўм
    0.35
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 789 сўм
    4.03
  • 13 703 сўм
    7.04
  • 136 сўм
    0.35
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Об-ҳаво Кеча, 21:49

Белградда Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини қандай кутиб олишди — фото

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Сербияга расмий ташриф билан борди. Белградга парвоз чоғида Ўзбекистон раҳбари самолётини Сербия Ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари кузатиб борди.

73
0
prezident.uz

Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар беришича, Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Белградга расмий ташриф билан келган.

Сербия ҳаво ҳудудида Ўзбекистон Президентининг самолётини мамлакат Ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли самолётлар кузатиб борган.

Меҳмонларни Белграддаги Никола Тесла номидаги халқаро аэропортда Сербия Президенти Александр Вучич рафиқаси билан бирга кутиб олди. Икки давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага бошланиши режалаштирилган. Дастурдан Ўзбекистон ва Сербия президентларининг олий даражадаги музокаралари, шунингдек, икки мамлакат расмий ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказилиши ўрин олган.

Учрашувлар якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини имзолаш режалаштирилмоқда.

73
0

Изоҳ