• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 12:43

Тошкентда қурилиш вақтида қабристон девори қулаб, бир нечта қабр тошлари шикастланди — видео

Ҳодиса собиқ шампан винолари заводи ҳудудида қурилиш ишлари олиб борилаётганда содир бўлган. Шаҳар ҳокимлиги вазиятни назоратга олган.

133
0
Видеодан кадр

Дастлабки ўрганишларга кўра, Тошкентда собиқ шампан винолари заводи ҳудудида олиб борилаётган қурилиш ишлари вақтида объектни Боткин қабристонидан ажратиб турувчи девор қулаб тушган.

Оқибатда қабристоннинг 15-секторидаги охирги қаторда жойлашган бир нечта қабр тошларига шикаст етган. Қабрларнинг ўзи очилиб қолмаган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Шаҳар ободонлаштириш бошқармаси вазиятни назоратга олган. Ҳодиса тафсилотлари ўрганилиб, масъул шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади. Айбдорлар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Ҳокимлик марҳумларнинг яқинлари қайғуси ва эътирозларини тушунишини таъкидлаб, вафот этганлар хотираси ҳамда уларнинг яқинлари ҳис-туйғуларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш зарурлигини қайд этган.

Буюртмачи ва пудратчи ташкилотга девор қулашининг оқибатларини бартараф этиш ҳамда шикастланган қабр тошларини қайта тиклаш мажбурияти юклатилган. Ташкилотлар вакиллари узр сўраб, ишларни ҳафта охиригача якунлашларини билдирган.

Тиклаш ишларининг бориши масъуллар томонидан назорат қилинади. Вазият юзасидан қўшимча маълумот бериб борилиши айтилган.

133
0

Изоҳ