• 11 785 сўм
    -9.7
  • 13 696 сўм
    -3.01
  • 136 сўм
    0.33
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 785 сўм
    -9.7
  • 13 696 сўм
    -3.01
  • 136 сўм
    0.33
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 15:36

Ўзбекистонда аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш учун алоҳида компания ташкил этилади

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга харид қилинган ҳар бир килограмм суюлтирилган газ учун компенсация тўлаш режалаштирилмоқда.

94
0
hududgaz.uz

7 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Айни пайтда Ўзбекистонда қарийб 3,8 миллион истеъмолчи ва 2 мингга яқин ижтимоий соҳа объекти суюлтирилган газ билан таъминланади. Жорий йилда аҳоли ва ижтимоий объектлар эҳтиёжлари учун 604,8 минг тонна суюлтирилган газ етказиб бериш кўзда тутилган.

Таҳлилларга кўра, истеъмолчиларнинг 22 фоизи суюлтирилган газни 46 кундан ортиқ интервал билан олмоқда. Айрим ҳудудларда газ белгиланган муддатларда етказиб берилмаётгани сабабли аҳоли қўшимча эҳтиёжини автомобиль газ тўлдириш шохобчаларидан бозор нархларида қоплашга мажбур бўлмоқда.

Шунингдек, амалдаги имтиёзли нархлар билан газни ишлаб чиқариш, импорт қилиш, харид қилиш ва етказиб бериш харажатлари ўртасидаги фарқ йилдан йилга ошиб, бюджетдан ажратиладиган субсидияларга эҳтиёжни кўпайтирмоқда.

Муаммони ҳал қилиш мақсадида суюлтирилган газ етказиб бериш тизимини босқичма-босқич ислоҳ қилиш таклиф этилмоқда.

Хусусан, аҳолига газ етказиб бериш тизимини қайта ташкил этиш учун «Ҳудудгазтаъминот» таъсисчилигида «LPG-Trade» МЧЖни ташкил этиш режалаштирилган. Янги компания суюлтирилган газни биржа орқали харид қилиб, аҳолига етказиб бериш билан шуғулланади.

Бунда суюлтирилган газнинг чакана нархини белгилашда иқтисодий жиҳатдан асосланган механизмлар жорий этилади. Шу билан бирга, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига харид қилинган ҳар бир килограмм газ учун компенсация тўлаш кўзда тутилмоқда.

Бу орқали умумий субсидиялар ўрнига бюджет маблағларини бевосита эҳтиёжманд истеъмолчиларга йўналтириш ва тизимда манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш механизмини жорий этиш мақсад қилинган.

Шунингдек, ижтимоий соҳа объектларига суюлтирилган газ биржа нархларида етказиб берилиб, аҳолига белгиланган нархда сотиш натижасида юзага келадиган салбий фарқ республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

94
0

Изоҳ