• 11 785 сўм
    -9.7
  • 13 696 сўм
    -3.01
  • 136 сўм
    0.33
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 785 сўм
    -9.7
  • 13 696 сўм
    -3.01
  • 136 сўм
    0.33
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 10:11

Трамп "Ой бизники"деб ёзилган суратни эълон қилди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг ушбу пости ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди.

79
0
Truth Social

АҚШ президенти Дональд Трамп ижтимоий тармоқда Ой тасвири туширилган суратни The Moon Is Ours — Ой бизники деган ёзув ва АҚШ байроғи билан бўлишди. Ушбу пост 6 сентябрь куни Трампнинг Truth Social аккаунтида пайдо бўлган. 

Постда Трамп Ой АҚШга тегишли эканини расман даъво қилмаган, бироқ унинг "Ой бизники" деган ёзуви ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди.

Бу пост АҚШ маъмуриятининг космосдаги мавқеини кучайтиришга қаратилган сўнгги ташаббуслари фонида пайдо бўлди. Трамп 28 август куни АҚШ Миллий космик академиясини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолаган. NASA эса Америка астронавтларини Ойга қайтариш ва у ерда доимий база барпо этиш режаларини илгари сурмоқда. 

Шу билан бирга, халқаро космик ҳуқуққа кўра, Ой ёки бошқа осмон жисмларини бирор давлатнинг миллий ҳудуди сифатида эълон қилиш мумкин эмас.

79
0

Изоҳ