Аввал имзоланган стратегик ҳамкорлик натижасида «Ягона ойна» модели яратилди, у бизнесни йўлга қўйиш жараёнини енгиллаштиришга хизмат қилади.
Ушбу ҳамкорликдан мақсад нима?
Ўзбекистонда савдо шохобчасини ишга тушириш биргина ҳаракат билан ҳал бўладиган жараён эмас. Бу, кўпинча, турли жойларда амалга ошириладиган бир қатор қадамлардир:
бизнесни рўйхатдан ўтказиш → ҳисоб рақамини очиш → кассани танлаш → ҳисобга олиш тизимлари таъминотчисини танлаш → ДСҚда рўйхатдан ўтиш → тўловларни улаш → техник ҳамроҳлик қилиш
Ҳар бир қадам — алоҳида таъминотчи, алоҳида офис, алоҳида вақт ажратишни талаб қилади.
Иккала компания ҳам ўз томонидан айнан бир муаммони кўриб турарди. Улар бирлашганида — ечим топилди.
«Банкда қурилма таъминотчилари билан боғлиқ қийинчиликлар кузатиларди — биз узоқ вақт барқарор ҳамкорни изладик. Тендерлардан бирида CDTI компанияси ҳақида хабар топдик: у нафақат ишончли таъминотчи, балки бошқа хизматлар бўйича ҳам бизга шериклик қила олар экан. Мазкур ҳамкорлик умидларимизни тўлиқ оқлади», – деди InfinBank вакили Бахтиёр Саидов.
Айнан ушбу кесишма — қурилмалар бўйича ишончли ҳамкор излаётган банк ҳамда тайёр инфратузилма ва офислар тармоғига эга Smart Business ўртасидаги учрашув — қўшма лойиҳани бошлаш учун туртки бўлди.
Шу тариқа «Ягона ойна» модели пайдо бўлди — бунда мижоз бизнесни йўлга қўйиш учун Smart Business офисига келади ва керакли барчасини ягона сценарий доирасида қўлга киритади:
• InfinBank да пул дарҳол тушадиган ҳисоб рақамини очиш
• касса қурилмасини олиш
• ҳисоб юритиш тизими ва сервисларни улаш
• кассани ДСҚда рўйхатдан ўтказиш
• барча зарур тўловлар қабулини улаш
• узлуксиз қўллаб-қувватлаш хизматидан фойдаланиш
Аввал бир неча кун ва турли жойларга боришни талаб қилган ишлар энди атиги бир соатча вақтни олади.
Айни вақтда нималар иш берди: оралиқ натижалар
Дастурдан Ўзбекистон бўйлаб 90 дан ортиқ Smart Business офисларида фойдаланиш мумкин. 150 дан зиёд ташкилот фаолиятининг дастлабки ойларида «Ягона ойна» моделини танлади — бу камроқ оворагарчилик ва бизнес учун кўпроқ вақт ажратиш демакдир.
Ҳамкорлик тезликдан ташқари иқтисодий самара ҳам берди. InfinBank ва Smart Business ўз имкониятлари ва ҳамкорлик шартларини бирлаштириб, тадбиркорлар учун касса қурилмалари бўйича янада қулай шароитларни яратди — жумладан, касса аппаратининг тўлиқ қийматини бошланғич харажатларга қўшмасдан POS-қурилмаларни ижарага олиш имконияти тақдим этилди.
Тадбиркор учун натижа: бизнесни ишга тушириш учун камроқ вақт кетади, ташкилий босқичлар камаяди ва бошланғич харажатлар қисқаради.
Кейинги қадам
Бу ҳар икки компания учун якуний нуқта эмас, ривожлантиришда давом этиладиган ишчи моделдир. Бу ҳақда Бахтиёр Саидов ва Станислав Цой эксклюзив интервьюда батафсил сўз юритди: «Бизнес ташкилий, техник ва бюрократик масалаларга қанча кам вақт сарфласа, бевосита мижозлар билан ишлаш, ривожланиш ва ўсиш учун шунча кўп куч қолади».
Бизнес йўлга қўйишни режалаштиряпсизми?
Агар сиз айни дамда бизнесингизни йўлга қўйиш арафасида бўлсангиз ёки савдо шохобчасини очиш ҳақида ўйлаётган бўлсангиз, Smart Business га мурожаат қилинг.
Ёки 90 дан ортиқ Smart Business офисларидан бирига ташриф буюринг ва бизнесингизни ўйлаганингиздан ҳам тезроқ ишга туширинг.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ