• 11 795 сўм
    -18.09
  • 13 699 сўм
    21.51
  • 136 сўм
    0.19
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 795 сўм
    -18.09
  • 13 699 сўм
    21.51
  • 136 сўм
    0.19
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Сиёсат Бугун, 12:22

Шавкат Мирзиёев Италия Республикаси Вазирлар Кенгаши раисига мактуб йўллади

Шавкат Мирзиёев Жоржа Мелонини Италия тарихида энг узоқ муддат ишлаган ҳукумат раҳбари бўлгани билан табриклади

81
0
prezident.uz

Давлат раҳбари Жоржа Мелонини Италия Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси лавозимида шу вақтга қадар энг узоқ муддат фаолият юритган ҳукумат раҳбари сифатида тарихдан муносиб ўрин олгани билан самимий муборакбод этди.

Президент ушбу натижа Жоржа Мелонининг сиёсий иродаси ва қатъияти, давлатчилик масъулиятини чуқур ҳис этиши ҳамда Италия халқи томонидан унга билдирилган юксак ишончнинг яққол тасдиғи эканини таъкидлади.

Шунингдек, Италиянинг миллий манфаатларини қатъий ҳимоя қилиш, мамлакатнинг Европа Иттифоқи ва халқаро майдондаги нуфузини янада мустаҳкамлаш борасида Мелони олиб бораётган саъй-ҳаракатлар алоҳида эътироф этилди.

Шавкат Мирзиёев Италия ҳукумати раҳбарининг Ўзбекистонга нисбатан дўстона муносабати ва икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни изчил кенгайтиришга қаратаётган доимий эътибори учун миннатдорлик билдирди.

Ўзбекистон Италия билан ўрнатилган стратегик шериклик муносабатларини юксак қадрлаши таъкидланди. Бугунги кунда сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик, маданий-гуманитар алоқалар тобора ривожланиб, икки томонлама муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилаётгани қайд этилди.

Мактуб якунида Президент Жоржа Мелонига мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат ва масъулиятли давлатчилик фаолиятида улкан муваффақиятлар, Италия халқига эса тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва бардавом равнақ тилади.

81
0

Изоҳ