2 сентябрдан 4 сентябрга қадар Бухоро, Навоий, Самарқанд, Фарғона водийси ва Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Айрим жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучаяди, чўл ҳудудларида эса 2 сентябрь куни 20–22 м/с гача етиши мумкин.
Тошкентда асосан кам булутли ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Фақат 4 сентябрь куни эрталаб айрим жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Пойтахтда кечаси +15…+17, кундузи +28…+30 даража бўлади.
Изоҳ