• 11 813 сўм
    -7.39
  • 13 677 сўм
    -88.93
  • 136 сўм
    -1.9
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 813 сўм
    -7.39
  • 13 677 сўм
    -88.93
  • 136 сўм
    -1.9
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 19:58

Ўзбекистонда бизнес учун божхона тартиблари соддалаштирилади — асосий ўзгаришлар

Ўзбекистонда импорт ва экспорт операциялари учун қатор божхона талаблари бекор қилиниб, айрим жараёнларни расмийлаштириш муддатлари 30 фоизга қисқартирилади. Ўзгаришлар 2026 йил сентябридан босқичма-босқич жорий этилади.

69
0
uznews.uz

Президентнинг божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган фармонига кўра, 1 сентябрдан бошлаб ташқи савдо операцияларида бир қатор талаблар бекор қилинди.

Жумладан, ташқи савдо шартномасисиз инвойс асосида товар импорт қилинганда 100 фоиз олдиндан тўлов қилиш талаби бекор қилинди. Экспортда эса тушумнинг 50 фоизини олдиндан олиш талаби олиб ташланди.

Экспорт операцияларида аккредитив, банк кафолати ёки суғурта полиси орқали олдиндан тўлов ёки тўлов кафолатини тақдим этиш талаби ҳам бекор қилинади.

Озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишда шартнома тузилаётган вақтда етарли намуна мавжуд бўлмаса, санитария-эпидемиология хулосасини расмийлаштириш талаб этилмайди.

Шунингдек, айрим товарларни божхонадан расмийлаштиришда давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этиш талаби бекор қилинади. Бу рўйхатга биологик фаол ва озиқ-овқат қўшимчалари, янги кимёвий моддалар, парфюмерия ва косметика, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ювиш воситалари, тиббий буюмлар ва ускуналар киради.

1 октябрдан солиқ хавфи даражаси паст бўлган, ҚҚС тўловчиси ҳисобланган тадбиркорларга импортда тўланган ҚҚСни солиқ органларига тўланадиган ҚҚС ҳисобидан зачёт қилиш имконияти берилади.

Шу санадан экспорт қилинадиган товарларни божхонадан расмийлаштириш, фитосанитар сертификат бериш, фумигация ўтказиш ва товарнинг келиб чиқиш сертификатини расмийлаштириш муддатлари 30 фоизга қисқартирилади.

2027 йил 1 январдан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг хавф даражаси паст бўлса, товарнинг божхона қиймати белгиланган минимал миқдордан паст кўрсатилган тақдирда ҳам пул гарови киритиш талаб этилмайди. Шунингдек, товарларга қатъий белгиланган божхона қийматини ўрнатиш тақиқланади.

2027 йил 1 июндан товарнинг хусусиятларига таъсир қилмайдиган, келиб чиқиш сертификати ва бошқа ҳужжатлар ўртасидаги кичик тафовутлар сертификатни қабул қилишни рад этиш учун асос бўлмайди.

Экспортда экологик сертификатни расмийлаштириш ихтиёрий бўлади. Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларини қайтариш бўйича аризаларни электрон шаклда бериш ва кўриб чиқиш имконияти яратилади.

Шунингдек, транспорт воситаси чегарадаги божхона постига етиб келмасидан олдин транзит декларациясини тақдим этиш мумкин бўлади. Олдиндан декларациялашда эса юк божхона декларацияси зарур сертификат ва рухсатномаларни олиш учун ариза сифатида ҳам қабул қилинади.

2028 йил 1 январга қадар тадбиркорларга божхона ходимлари билан масофадан реал вақт режимида мулоқот қилиш имконини берувчи мобил иловани ишга тушириш режалаштирилган.

69
0

Изоҳ