Тошкент шаҳар ЙҲХБ маълумотига кўра, мусобақа иштирокчилари ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 6 сентябрь куни соат 05:00 дан 14:00 гача қатор кўчаларда автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади.
Ҳаракат чекланадиган йўллар:
- Ислом Каримов кўчаси — Фурқат кўчасидан Шараф Рашидов хиёбонигача;
- Шараф Рашидов хиёбони — Афросиёб кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
- Афросиёб кўчаси — Ислом Каримов кўчасидан Ойбек кўчасигача;
- Ойбек кўчаси — Афросиёб кўчасидан Нукус кўчасигача;
- Нукус кўчаси — Ойбек кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача;
- Абдулла Қодирий кўчаси — Нукус кўчасидан Ҳамидулла Орипов кўчасигача;
- Ҳамидулла Орипов кўчаси — Абдулла Қодирий кўчасидан Мустақиллик хиёбонигача;
- Мустақиллик хиёбони — Мирзо Улуғбек хиёбонидан Амир Темур хиёбонигача;
- Амир Темур хиёбони атрофидаги йўллар — Бухоро ва Шаҳрисабз кўчаларигача;
- Алишер Навоий кўчаси — Шаҳрисабз кўчасидан Фурқат кўчасигача;
- Ботир Закиров кўчаси — Алишер Навоий кўчасидан Афросиёб кўчасигача;
- Ўқчи кўчасининг Ботир Закиров кўчасига туташ қисми.
Таъкидланишича, иштирокчилар ва томошабинлар сони кўпайган тақдирда заруратга кўра мазкур ҳудудга туташ бошқа кўчаларда ҳам ҳаракат вақтинча чекланиши мумкин.
Ҳайдовчилардан йўналишларини олдиндан режалаштириш, муқобил йўллардан фойдаланиш, йўл белгилари ҳамда ЙҲХБ ходимларининг кўрсатмаларига амал қилиш сўралди.
Изоҳ