Таиланд 15 сентябрдан айрим давлатлар фуқаролари учун визасиз бўлиш муддатини 60 кундан 30 кунга қисқартирмоқда. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлигининг хабари Короллик газетасида эълон қилинди.
Янги тартибга кўра, 60 давлат ва ҳудуд фуқаролари туристик мақсадларда Таиландга визасиз кириб, мамлакатда 30 кунгача қолиши мумкин.
Ўзбекистон янги визасиз давлатлар рўйхатига киритилмаган. Шу сабабли ўзбекистонликлар Таиландга боришдан олдин туристик визани расмийлаштириши лозим.
Қайд этилишича, 2024 йил июлидан амалда бўлган тартиб ўзбекистонликларга Таиландда визасиз 60 кунгача бўлиш имконини берган.
Шунингдек, янги визасиз режимдан фойдаланувчи давлатлар фуқаролари қуруқликдаги чегара пунктлари орқали Таиландга визасиз йилига кўпи билан икки марта кириши мумкин.
Ўзбекистон фуқаролари туристик визани сафардан олдин Thai e-Visa расмий тизими орқали олиши талаб этилади.
Изоҳ