• 11 801 сўм
    -22.46
  • 13 738 сўм
    -59.25
  • 137 сўм
    -3.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 801 сўм
    -22.46
  • 13 738 сўм
    -59.25
  • 137 сўм
    -3.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 16:34

Мустақилликнинг 35 йиллигига бағишлаб олтин ва кумуш тангалар чиқарилди

Марказий банк Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан учта эсдалик тангасидан иборат махсус коллекцияни муомалага чиқарди.

147
0
МБ

Коллекцияда Мустақиллик монументи, Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази ва «35» рақами тасвирланган. Тангаларнинг орқа томонида давлат байроғи, герби ва Давлат мадҳиясидан сатр акс эттирилган.

Эсдалик тангалари 999,9 пробали олтин ва кумушдан зарб қилинган. Ҳар бир танганинг оғирлиги 31,1 грамм, номинал қиймати 100 минг сўмни ташкил этади.

Тангалар учталик тўплам сифатида ёки алоҳида сотилади. Дастлаб олтин тангалардан 450 та, кумуш тангалардан 800 та чиқарилиши режалаштирилган. Талабга қараб тираж оширилиши мумкин.

Тангаларнинг нархи ва банкларда мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар Марказий банкнинг расмий сайтида ҳар куни эълон қилиб борилади.

147
0

Изоҳ