Россия президенти Владимир Путин табригида Москва ва Тошкент ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланаётганини таъкидлади. У икки давлат ўртасида барча асосий йўналишлардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этди.
Хитой раҳбари Си Цзиньпин эса Ўзбекистон сўнгги йилларда, айниқса, Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида салмоқли муваффақиятларга эришганини таъкидлади. У Хитой Ўзбекистон билан «умумий тақдир ҳамжамияти»ни барпо этиш борасида ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўз табригида Ўзбекистоннинг стратегик шериклик доирасидаги ислоҳотлари ва икки давлат ўртасида хавфсизлик, савдо, инвестиция, энергетика ҳамда минтақавий боғлиқлик соҳаларидаги ҳамкорлик кенгайиб бораётганини қайд этди.
Учала давлат раҳбари Ўзбекистон халқига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаган.
Изоҳ