• 11 801 сўм
    -22.46
  • 13 738 сўм
    -59.25
  • 137 сўм
    -3.01
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 801 сўм
    -22.46
  • 13 738 сўм
    -59.25
  • 137 сўм
    -3.01
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 21:40

Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини маълум қилди

"Энди ортимдан келаётган буюк футболчиларга йўл бериш вақти келди" — деб ёзди Месси.

81
0
AP

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси миллий жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилганини маълум қилди. У бу ҳақда Instagram саҳифасида ёзди.

Месси қарори оғир бўлганини, аммо энди терма жамоадаги фаолиятини якунлаш вақти келганини таъкидлади. У Аргентина сафида ўтказган 20 йили давомида мухлисларга қувонч улашиш ва уларни футбол орқали ўз аргентиналиклигидан фахрлантириш учун бор кучини берганини айтди.

«Терма жамоада бўлишни яхши кўрдим, севдим ва доимо севаман. Энди ортимдан келаётган буюк футболчиларга йўл бериш вақти келди», — деб ёзди Месси.

У шунингдек, жамоа билан бирга орзу қилинган онларни бошдан кечиргани, бу хотираларни умри давомида унутмаслигини қайд этди.

Месси постида ушбу сўзларни финалдан икки кун ўтиб, 21 июль куни ёзганини, ҳозир эса қароридан янада ишончли эканини билдирган.

«Ташқарида туриб, энди сизлардан бири сифатида терма жамоани қўллаб-қувватлайман. Аргентина олға!» — дея якунлаган у.

81
0

Изоҳ