• 11 779 сўм
    -39.55
  • 13 734 сўм
    -54.39
  • 139 сўм
    -2.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 779 сўм
    -39.55
  • 13 734 сўм
    -54.39
  • 139 сўм
    -2.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 16:53

Ўзбекистонда давлат боғчалари учун тўлов оширилди

Давлат боғчаларида болаларни сақлаш учун ота-оналар тўлайдиган маблағ миқдори ўртача 6,8 фоизга оширилди. Энди тўлов миқдори қатъий суммада эмас, балки базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициент асосида белгиланади.

82
0
ММТВ

Вазирлар Маҳкамасининг 25 августдаги қарори билан давлат мактабгача таълим ташкилотларида болаларни сақлаш учун ота-оналар тўловининг янги миқдорлари тасдиқланди.

Янги тартибга кўра, ойлик тўлов миқдори боғчанинг жойлашуви, боланинг муассасада қанча вақт бўлиши ва бир оиладан нечта бола боғчага қатнашига қараб белгиланади.

Тошкентда бир нафар бола учун тўлов:

  • 4–5 соат — 54 472 сўм;
  • 9 соат — 290 488 сўм;
  • 10,5 соат — 345 ?
  • 12 соат — 391 952 сўм;
  • 24 соат — 413 292 сўм.

Агар бир оиладан бир нечта бола боғчага қатнаса, тўлов миқдори:

  • 4–5 соат — 36 300 сўм;
  • 9 соат — 207 196 сўм;
  • 10,5 соат — 246 708 сўм;
  • 12 соат — 277 684 сўм;
  • 24 соат — 294 756 сўм.

Вилоят марказларида бир нафар бола учун тўлов 50 292 сўмдан 393 008 сўмгача, бир оиладан бир нечта бола қатнаганда эса 35 244 сўмдан 280 852 сўмгача бўлади.

Вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда бир нафар бола учун тўлов 44 836–350 284 сўм, бир нечта бола учун 33 088–248 292 сўм этиб белгиланган.

Туман марказларида бир нафар бола учун тўлов 40 568–311 828 сўм, бир нечта бола учун эса 27 764–234 432 сўмни ташкил этади.

Бошқа аҳоли пунктларида бир нафар бола учун тўлов 36 300–290 488 сўм, бир оиладан бир нечта бола қатнаганда 25 652–220 000 сўм бўлади.

Янги тўловлар 1 сентябрдан 440 минг сўм миқдорида белгиланадиган базавий ҳисоблаш миқдори асосида ҳисобланган.

Эслатиб ўтамиз, давлат боғчаларида ота-оналар тўлови охирги марта 2025 йил 1 январдан оширилган.

82
0

Изоҳ