• 11 818 сўм
    -35.48
  • 13 788 сўм
    -81.7
  • 142 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 818 сўм
    -35.48
  • 13 788 сўм
    -81.7
  • 142 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат Бугун, 18:25

Мирзиёев Зеленскийни Украинанинг мустақиллик куни билан табриклади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Украина Президенти Владимир Зеленскийни мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги билан табриклади.

66
0
president.uz

Бунга жавобан Владимир Зеленский Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик мактубини йўллади. Унда Украина Ўзбекистон билан дўстона муносабатларни юқори қадрлаши ва икки томонлама ҳамкорликни, жумладан савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтиришга интилаётганини таъкидлади.

«Украина Ўзбекистон билан дўстликни юксак қадрлайди ва икки томонлама ҳамкорлик, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш тарафдори бўлиб қолади», — деб ёзди Зеленский.

Украина президенти Шавкат Мирзиёевга мустаҳкам соғлик ва муваффақият, Ўзбекистон халқига эса тинчлик ва фаровон келажак тилади.

Аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Украинани Мустақиллик куни билан табриклаган эди.

66
0

Изоҳ