Эрон давлат телевидениеси АҚШ президенти Дональд Трампнинг 20 ёшли ўғли Баррон Трампга таҳдидлар акс этган видеони эфирга узатди. Видеода унинг ҳаракатлари кузатилаётгани айтилган ва уни ўлдирганлик учун $10 млн мукофот ваъда қилингани билдирилган.
«Барронни қаерда ўлдириш мумкин?» деб номланган роликда унинг Нью-Йоркдаги университети, яшаш жойи ва қўриқлаш тизимига оид маълумотлар ҳам кўрсатилган. Видео Эрон Инқилоб қўриқчилари корпуси (КСИР) билан боғлиқ ОАВ томонидан тарқатилгани хабар қилинмоқда.
Шу билан бирга, $10 млн мукофот айнан Эрон ҳукумати томонидан расман эълон қилингани мустақил равишда тасдиқланмаган. Ҳозирча маълумотлар асосан Эрон давлат телеканали эфирга узатган видеога таянади.
Изоҳ