Ташриф доирасида Тошкентда олий даражадаги музокаралар ҳамда Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилиши ўтказилади.
Кун тартибидан икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари ўрин олган.
Шунингдек, савдо ҳажмини ошириш, тадбиркорлар ва ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт-транзит имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Томонлар халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари, шунингдек, кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашади.
Музокаралар якунида қатор муҳим ҳужжатлар имзоланиши, шунингдек, иқтисодий ва гуманитар лойиҳалар ишга туширилиши кутилмоқда.
Айни кунларда Ўзбекистонда икки мамлакат ҳудудлари форуми ва бошқа қўшма тадбирлар ҳам ўтказилмоқда.
Изоҳ