• 11 847 сўм
    52.28
  • 13 843 сўм
    157.81
  • 141 сўм
    2.77
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 847 сўм
    52.28
  • 13 843 сўм
    157.81
  • 141 сўм
    2.77
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:23

Тошкентда Bektemir Business City барпо этилади

Bektemir City мажмуасини қуриш учун 58 гектар ер ажратилиши режалаштирилган. Лойиҳанинг дастлабки қиймати 1,2 млрд долларга баҳоланмоқда.

119
0
CИ / UzNews.uz

Қарорга кўра, замонавий архитектура қиёфасига эга мажмуа учун Бектемир кўчаси бўйлаб «Бектемир» ва «Абай» маҳаллалари, шунингдек, Катта ҳалқа йўли бўйлаб «Забардаст» маҳалласидаги ҳудудлар дастлабки тарзда ажратилади.

Лойиҳанинг буюртмачиси этиб Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Olmazor Business City қурилиши ва эксплуатацияси дирекцияси белгиланган.

Бектемир тумани ҳокимлигига ажратиладиган ҳудудлардаги бино ва иншоотларни хатловдан ўтказиш, лойиҳа чегараларини белгилаш, шунингдек, шаҳар ҳокимлиги ва дирекция билан биргаликда ҳудуднинг бош режаси ҳамда батафсил режалаштириш лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди. 

Bektemir Business City ҳудудида объектлар қуриш учун ер участкалари бош режа асосида электрон онлайн-аукцион орқали тақсимланади.

Ерларни сотишдан тушган маблағлар ҳудудда ички муҳандислик коммуникациялари ва инфратузилмани барпо этишга йўналтирилади.

Bektemir City мажмуасини қуриш Тошкент шаҳрини комплекс ривожлантириш бўйича 28 февралда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамаси қарорида ҳам назарда тутилган.

Ҳужжатда пойтахтда амалга оширилиши режалаштирилган 31 та лойиҳа рўйхати келтирилган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 16,2 млрд долларни ташкил этади.

Режага кўра, Bektemir Business City ҳудуди 58 гектар майдонни эгаллайди. Мажмуада турар жойлар, хизмат кўрсатиш ва кўнгилочар объектларни қуриш учун 1,2 млрд доллар йўналтирилиши режалаштирилган.

119
0

Изоҳ