• 11 847 сўм
    52.28
  • 13 843 сўм
    157.81
  • 141 сўм
    2.77
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 847 сўм
    52.28
  • 13 843 сўм
    157.81
  • 141 сўм
    2.77
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:00

Тошкентда ЙПХ ходимининг тўхташ талабига бўйсунмаган Malibu ҳайдовчиси ушланди

Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида давлат рақам белгисисиз, ойналари қорайтирилган Malibu 2 ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмай, ҳаракатини давом эттирган. Ҳозирда ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

164
0
uznews.uz

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумотига кўра, Уч Қаҳрамон томонидан Ҳасанбой томон ҳаракатланиб келаётган Malibu 2 русумли автомобиль ЙПХ ходимларининг эътиборини тортган. Автомобиль давлат рақам белгисисиз, олд ва ён ойналари қорайтирилган, орқа қисмига эса қўшимча антенна ўрнатилган ҳолда ҳаракатланган.

ЙПХ ходими махсус мослама ёрдамида ҳайдовчига тўхташ ишорасини берган. Бироқ ҳайдовчи ходимнинг қонуний талабига бўйсунмай, кескин орқага бурилиб, йўлнинг қарама-қарши томонидан Ҳасанбой томон ҳаракатини давом эттирган. Шундан сўнг транспорт воситаси қувиб етилган ва ушланган.

Ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 126-моддаси (туси қорайтирилган автомобильдан фойдаланиш), 128⁵-моддаси (йўлнинг қарама-қарши томонида ҳаракатланиш), 128¹⁰-моддаси (йўл безорилиги) ҳамда 194-моддаси (ички ишлар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик) бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

164
0

Изоҳ