Ҳолат 13 август куни юз берган. Эркак аввал шерга, сўнг жайраларга тош отган. Ташланган тошлардан айримлари ҳайвонларга теккан. Воқеа вақтида унинг фарзанди ҳам отасининг хатти-ҳаракатини такрорлаган.
Ҳайвонот боғи ходимлари видеокузатув ёзувлари орқали қоидабузарнинг шахсини аниқлаган. Эркак қилган иши учун узр сўраган.
Ички ишлар органлари профилактика инспектори қарорига кўра, унга 2 млн 884 минг сўм миқдорида жарима солинган.
Ҳайвонот боғи маъмурияти ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз ёки номақбул муносабатга гувоҳ бўлган фуқароларни бефарқ бўлмасликка чақирди.
Изоҳ