• 11 795 сўм
    -18.09
  • 13 699 сўм
    21.51
  • 136 сўм
    0.19
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 795 сўм
    -18.09
  • 13 699 сўм
    21.51
  • 136 сўм
    0.19
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият 14 август 11:43

Президент Администрацияси тўғрисидаги қонун имзоланди

Президент Администрацияси фаолияти 34 та модда билан тартибга солинади

556
0
uznews.uz

Қонун 34 та моддадан иборат бўлиб, Президент Администрациясининг ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари, функциялари ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Ҳужжатда Президент Администрациясининг давлат раҳбари фаолиятини ташкилий, ахборот-таҳлилий ва бошқа йўналишларда таъминлашдаги вазифалари белгилаб берилган.

Шунингдек, Администрациянинг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлиги, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятини ташкил этиш ҳамда ходимларига оид масалалар тартибга солинган.

Қонун Президент Администрацияси фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгилаб, унинг ишлаш тартибини қонун даражасида мустаҳкамлайди.

Қонунни ушбу ҳавола орқали ўқиш мумкин.

556
0

Изоҳ