• 11 938 сўм
    -10.69
  • 13 769 сўм
    -24.28
  • 142 сўм
    -2.53
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 938 сўм
    -10.69
  • 13 769 сўм
    -24.28
  • 142 сўм
    -2.53
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 16:16

Ўзбекистонда блэкаут: Ўзбекистоннинг айрим ҳудудлари электрсиз қолди

Қозоғистон энергетика тизимида юз берган авария Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизими ишига таъсир қилди. Шу сабабли Сурхондарё вилояти ва Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилди.

130
0
het.uz / Иллюстрация

Энергетика вазирлиги маълум қилишича, қўшни давлатдаги авария Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизими фаолиятига таъсир кўрсатган.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» матбуот хизматига кўра, ҳозирда мутахассислар авария оқибатларини бартараф этиш бўйича иш олиб бормоқда. Электр тармоқларида кучланиш босқичма-босқич тикланмоқда.

Қозоғистон маҳаллий ОАВларининг хабар беришича, 14 август куни соат 14:38 да Л-5400, Л-5300 ва Л-5320 электр узатиш линияларида авариявий узилиш содир бўлган. Шундан сўнг «Алатау Жарық Компаниясы» тармоқларида аварияга қарши автоматик ҳимоя тизими ишга тушган.

Оқибатда Олмаота шаҳри ва Олмаота вилоятининг айрим истеъмолчилари электр энергиясиз қолган. Ўчирилган юклама ҳажми 300 МВтни ташкил этган.

130
0

Изоҳ