• 11 890 сўм
    -44.66
  • 13 717 сўм
    -70.61
  • 144 сўм
    -0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 890 сўм
    -44.66
  • 13 717 сўм
    -70.61
  • 144 сўм
    -0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 09:22

Ўзбекистонда йил бошидан буён қарийб 30 трлн сўмлик маблағнинг ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди

Кибержиноятчиликка қарши курашиш доирасида мамлакатда жиноятлар билан боғлиқ 18 838 та банк картаси блокланди. Тегишли маълумотлар ИИВнинг жорий йил иккинчи чорагидаги фаолиятини сарҳисоб қилиш чоғида эълон қилинди.

52
0
uznews.uz

Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов раислигида бошқарманинг навбатдаги ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида асосий мавзулардан бири кибержиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, бу борадаги ишлар натижалари ва мавжуд камчиликлар бўлди.

Қайд этилишича, Марказий банк билан ҳамкорликда яратилган махсус тизим ишга туширилиши натижасида 29 трлн сўмлик маблағларнинг ноқонуний ечиб олинишининг олди олинган. Бундан ташқари, жиноятлар билан боғлиқ 18 838 та банк карталари блокланган.

Ҳисобот даврида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 9 282 та кибержиноят фош этилди, яна 4 011 та жиноят ташаббус тартибида аниқланди.

13 мингдан ортиқ фуқарога 120,4 миллиард сўмдан ортиқ моддий зарар қайтарилди.

Ички ишлар вазирлиги, шунингдек, киберхавфсизлик соҳасидаги профилактика ва тушунтириш ишлари билан мамлакатнинг 23 миллионга яқин аҳолиси қамраб олинганини маълум қилди.

Шу билан бирга, йиғилишда кўрилаётган чоралар ҳали етарли эмаслиги қайд этилди. Мутасаддиларга фуқаролар мурожаатларини янада синчиклаб ўрганиш, кибержиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларга сабаб бўлаётган омилларни таҳлил қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, ички ишлар органлари ходимларининг киберхавфсизлик соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш, уларни замонавий ахборот технологиялари ҳамда кибержиноятларни аниқлаш ва уларга қарши курашишнинг янги усулларига ўқитиш бўйича вазифалар қўйилди.

52
0

Изоҳ