Давлат меҳнат инспекцияси хабарига кўра, 2026 йилнинг январь-июль ойларида меҳнат фаолияти билан боғлиқ 529 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган. Уларда 580 нафар фуқаро жабрланган.
Статистик маълумотларга кўра:
— 24 та — гуруҳий бахтсиз ҳодиса;
— 372 та — оғир оқибатли бахтсиз ҳодиса;
— 132 та — ўлим билан якунланган бахтсиз ҳодиса.
Жабрланганларнинг 402 нафари оғир, 22 нафари енгил жароҳатланган, 146 нафари эса вафот этган.
Бахтсиз ҳодисалар оқибатида жабрланганлар ва уларнинг оилаларига етказилган зарарни қоплаш мақсадида 11 млрд 379 млн сўм миқдорида бир йўла бериладиган ҳамда ойма-ой тўланадиган зарар пуллари ундириб берилган.
Изоҳ