• 11 952 сўм
    36.46
  • 13 780 сўм
    30.12
  • 145 сўм
    -0.98
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 952 сўм
    36.46
  • 13 780 сўм
    30.12
  • 145 сўм
    -0.98
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:27

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво +42 даражагача исийди

Синоптиклар ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

97
0
uznews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, Ўзбекистонда шу ҳафта иссиқ об-ҳаво кузатилади. Кундузги ҳаво ҳарорати 37–40 даража атрофида бўлиб, 12–13 август кунлари айрим ҳудудларда 41–42 даражагача кўтарилади.

Кечалари ҳаво ҳарорати асосан 21–26 даража бўлади. Аксарият ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Бироқ бугун Тошкент вилоятида, ҳафтанинг айрим кунларида эса республиканинг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шимолий ва чўл ҳудудларда, шунингдек, 14 август куни республиканинг айрим жойларида шамол 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Баъзи ҳудудларда кучли шамол чанг-тўзон билан кузатилади.

Тошкент шаҳрида бугун куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. 11–14 август кунлари эса ҳаво асосан кам булутли бўлади ва ёғингарчилик кутилмайди.

Пойтахтда кечалари 23–26 даража, кундуз кунлари 37–40 даража, 12–13 августда 41 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади.

97
0

Изоҳ