Қарорга кўра, Самарқанд шаҳри таркибига 17 226,5 гектар ер майдони қўшилади. Шунингдек, Самарқанд тумани тугатилиб, унинг 28 295 гектар ер майдони Тойлоқ туманига ўтказилади.
Ҳудудларни қайта тақсимлашдан мақсад Самарқанд шаҳрини кенгайтириш, унинг инвестицион ва туристик жозибадорлигини ошириш, транспорт инфратузилмасини яхшилаш ҳамда замонавий саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантиришдан иборат.
Сенатда таъкидланишича, шаҳар аҳолиси ҳозирда 880 минг нафарга етган. Янги ҳудудларда кичик саноат зоналари, технопарклар ва юқори технологияли корхоналар ташкил этилиши, хизмат кўрсатиш, туризм ва қурилиш соҳаларида янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, 6 263 гектар қишлоқ хўжалиги ерларининг тоифаси ўзгартирилмасдан сақлаб қолинади.
Мазкур масала маҳалла фуқаролар йиғинлари, халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашлари ҳамда вилоят Кенгашида муҳокама қилиниб, маъқулланган.
Муҳокамалардан сўнг Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Изоҳ