• 11 916 сўм
    28.92
  • 13 749 сўм
    32.19
  • 146 сўм
    -0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 916 сўм
    28.92
  • 13 749 сўм
    32.19
  • 146 сўм
    -0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 14:07

Ўзбекистонлик ҳамшираларни АҚШга ишга жалб этиш имкониятлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида ҳамшираларни тайёрлаш, сертификатлаш ва Америка тиббиёт муассасаларига ишга жалб этиш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилиши мумкин.

26
0
uznews.uz

Жорий йилнинг 5 август куни Ўзбекистоннинг Сиэтлдаги Бош консулхонаси АҚШнинг инсон капитали ва кадрлар таъминоти соҳасидаги йирик компанияларидан бири — "Korn Ferry" раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.

Учрашувда компаниянинг Яқин Шарқ ва Африка бўйича соғлиқни сақлаш ва таълим хизматлари йўналиши катта ҳамкори Сюэллен Томлинсон, Глобал соғлиқни сақлаш хизматлари йўналиши катта ҳамкори Митул Моди ҳамда "Korn Ferry Health" катта ҳамкори ва операцион директори Лиз Бикли иштирок этди.

Музокараларда Ўзбекистонда тайёрланаётган ҳамшираларни АҚШ тиббиёт тизими талабларига мувофиқ қўшимча тайёрлаш, сертификатлаш ва лицензиялаш, шунингдек, уларни Америка соғлиқни сақлаш муассасаларига тартибли, хавфсиз ва ўзаро манфаатли асосда жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

"Korn Ferry" вакилларига Ўзбекистонда ташқи меҳнат миграциясини тизимли ташкил этиш, хорижий иш берувчилар билан марказлашган ҳамкорликни йўлга қўйиш, мутахассисларни мақсадли тайёрлаш ҳамда уларнинг хориждаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Америка компанияси вакиллари АҚШ соғлиқни сақлаш тизимида ҳамширалар ва ёрдамчи клиник-техник мутахассисларга сезиларли эҳтиёж мавжудлигини таъкидлади. Қатор тиббиёт тизимлари халқаро ёллашга очиқлиги, айниқса, клиник тайёргарлиги ва инглиз тили даражаси юқори, лицензиялаш талабларига жавоб берувчи хорижий мутахассисларга талаб катта экани қайд этилди.

"Korn Ferry" раҳбарияти Ўзбекистон томонидан илгари сурилган ташаббусга катта амалий қизиқиш билдирди ҳамда уни АҚШдаги манфаатдор тиббиёт тизимлари, иш берувчилар ва ҳамширалик таълими муассасалари билан муҳокама қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Музокаралар якунида «Korn Ferry» томонидан салоҳиятли иш берувчиларнинг кадрларга бўлган аниқ эҳтиёжи, талаб қилинадиган мутахассисликлар, номзодларнинг малака даражаси ва тайёргарлик мезонларини ўрганишга келишилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва АҚШдаги ҳамшираларни тайёрлаш тизимлари ўртасидаги тафовутларни, жумладан, тил, клиник тайёргарлик, малакани тан олиш, лицензиялаш ва иммиграция талабларини қиёсий таҳлил қилиш режалаштирилди.

Томонлар лойиҳани дастлаб кичик пилот гуруҳ билан бошлаш, унинг натижалари ва АҚШ иш берувчиларининг талабидан келиб чиқиб, ўзбекистонлик ҳамшираларни жалб этиш кўламини босқичма-босқич кенгайтириш истиқболли эканини қайд этди.

Маълумот учун, 1969 йилда Лос-Анжелесда ташкил этилган "Korn Ferry" бугунги кунда 50 дан ортиқ мамлакатда фаолият юритади. Компания ташкилотларни ривожлантириш, раҳбар ва мутахассисларни танлаш, халқаро ва оммавий кадрлар ёллаш ҳамда инсон капиталини бошқаришга ихтисослашган.

26
0

Изоҳ