• 11 840 сўм
    6.22
  • 13 569 сўм
    -8.26
  • 140 сўм
    0.63
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 840 сўм
    6.22
  • 13 569 сўм
    -8.26
  • 140 сўм
    0.63
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият 4 август 21:09

Антикоррупция агентлиги Шаҳрисабз тумани ҳокимига қарши хизмат текшируви ўтказишни сўради

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Қашқадарё вилояти ҳокимлигига ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказиш ва унга қонуний ҳуқуқий баҳо бериш ҳақида тақдимнома киритди.

515
0
Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Ҳасановнинг фуқаро хонадонига кириб, уй-жой тозалиги бўйича танбеҳ бергани юзасидан вилоят ҳокимлигига тақдимнома киритди. 

Агентлик ҳар қандай даражадаги раҳбар фуқаролар билан мулоқотда давлат хизматчиси одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиши шартлигини таъкидлади.

«Фуқароларнинг шахсий ҳаёти дахлсизлигини бузиш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш, шунингдек, асосланмаган маъмурий босим ўтказиш қонунчиликка ҳамда этика меъёрларига мутлақо зид», — дейилади муносабатда.

Шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидалари бузилишининг олдини олиш бўйича ваколатлари доирасида Қашқадарё вилояти ҳокимлигига мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказиш ва унга қонуний ҳуқуқий баҳо бериш ҳақида тақдимнома киритганини маълум қилди.

515
0

Изоҳ