• 11 795 сўм
    -18.09
  • 13 699 сўм
    21.51
  • 136 сўм
    0.19
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 795 сўм
    -18.09
  • 13 699 сўм
    21.51
  • 136 сўм
    0.19
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият 4 август 12:06

Тошкентдаги New Port турар-жой мажмуаси қурувчиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди — видео

Прокуратура хабарига кўра, улар фуқароларнинг уйларини ўзбошимчалик билан бузиб ташланганлиги аниқланган. Ҳудудда 5 та бинони ноқонуний қурган.

784
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳар прокуратураси хабарига кўра, жорий йилнинг 2 август куни ижтимоий тармоқларида “New Port” турар-жой мажмуасида фаолият юритувчи мансабдор шахслар томонидан Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Дамариқ МФЙ, А.Қаҳҳор кўчаси, 19-уйда яшовчи фуқароларга компенсация пуллари тўлиқ тўлаб берилмаётганлиги ва ушбу уй ноқонуний бузилаётганлиги ҳақида видеоматериал тарқалган. 

Ўтказилган терговга қадар текширувда “Mega Logistics Servise” МЧЖ мансабдор шахслари юқорида кўрсатилган манзилда яшовчи фуқароларни мажбурий кўчириш бўйича ижро ҳаракатлари якунланмаган бўлса-да, мазкур уйни ўзбошимчалик билан бузиб ташланганлиги аниқланган.

Шунингдек, қурилишга тегишли рухсатнома олмасдан туриб, ушбу ҳудудда 1 та 20 қаватли, 2 та 19 қаватли, 1 та 12 қаватли ва 1 та 2 қаватли турар-жой биноларини ўзбошимчалик билан қурилганлиги маълум бўлган.

Текширув натижасига кўра, “Mega Logistics Servise” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши тергови алоҳида назоратга олинган бўлиб, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

784
0

Изоҳ